Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

ФИФА Деле Аллини жазолаши мумкин

Баҳо:
+ | -

ФИФА «Тоттенҳэм» ва Англия терма жамоаси яримҳимоячиси Деле Алли устидан интизомий иш қўзғади.

Маълумки, футболчи ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Англия - Словакия (2:1) ўйинида уятсиз ишора қилиб, ўрта бармоғини кўрсатган эди. Кўпчилик буни ҳакамга қарата қилинган деб хулоса чиқарди, аммо Аллининг ўзи жамоадоши Кайл Уокерга ҳазил қилганини айтган эди.

BBC хабарига кўра, ФИФА унинг бу қилиғи юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборган ва якуний қарорни сентябрь ойи охирларида чиқаради.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш ўйинлари якунида Словения (5 октябрь) ва Литва (8 октябрь) билан беллашади.

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 17:49, 08.09.2017.
Ўқилди: 5251 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик