Олий лигадан ўрин олган "Насаф" - "Олмалиқ" (1:0) ўйинидан сўнг, меҳмонлар устози Виктор Кумиков ўз фикрларини айтди.
"Учрашувда гол ура олмасанг, ҳатто дурангга эришиш ҳам оғир. Бугунги учрашувда гол уриш учун вазиятлар ярата олган бўлсакда, аммо буни уддасидан чиқа олмадик. Бугун ҳимояда битта қупол хатога йўл қўйдик ва дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Бу хато бизга қимматга тушди. Умуман олганда бугун ўйинимиз кўнгилдагидек чиқмади. Албатта бунга таркибимиздаги йўқотишлар ҳам ўз таъсирини ўтказаяпти. Лекин бугун ютқазмаслигимиз керак эди. Сафардаги ўйинларда қулай имкониятлар кўп ҳам бўлавермади. Яратилган имкониятлардан фойдалана билиш керак. “Насаф” яхши шаклланган жамоа. Бу жамоа билан сафарда ўйнаш жуда оғир. Клубда ажойиб шароитлар мавжуд. Масалан ўз футбол мактабига ва тарбияланувчиларига эга. Фақат, икки нафар яхши ва тажрибали ўйинчини ўз сафига қўшиб олса, бу жамоа янада кучайиб кетган бўларди" - деди Кумиков.