Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Ла лига, 3-тур. «Реал» яна очко йўқотди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 3-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни қабул қилди ҳамда, кутилмаганда, муҳим очколардан маҳрум бўлди.

Бир қатор муаммолар ва мусобақалар стратегиясидан келиб чиқиб Зидан бу ўйинда катта ротацияга қўл урди. "Мадрид"нинг бошланғич таркибидан Навас, Варан, Каземиро, Модрич, Иско, Роналду каби футболчилар ўрин олмади. Янгилар эса у қадар ишончни оқламади.

Ўйиннинг 12-дақиқасида "Леванте" ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иван Лопес аутдан тўпни "Реал" жарима майдончасига улоқтириб берди. Иви Лопес эса дарвозабон майдончасида тўпни қабул қилиб, сўнгра рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Мезбонлар ҳисобни тенглаштириш учун 24-25 дақиқа сарфлашга мажбур бўлишди. Бурчакдан етказилган узатмаган Рамос бош билан зарба берди. Дарвозабон зарбани қайтарди, аммо қайтган тўпни Лускас Васкес бўш дарвозага жойлаб қўйди — 1:1.

Мана шу ҳолатни инобатга олмаганда мезбонлар посбони Рауль Фернандес "Реал"нинг анчагина хавфли зарбаларини қайтариб турди. Биринчи бўлим сўнгида олис масофадан етказилган узатма натижасида Бэйл бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди. Рауль ажойиб сэйв билан хавфни бартараф этди. Шунингдек, ўйин охирида "Леванте" дарвозабони Асенсио ва Марсело томонидан берилган зарбаларни қайтарган бўлса, Бэйл зарбасидан кейин тўп устун ёнидан, Исконинг зарбасидан кейин тўп устуннинг ўзига тегди.

Шу тариқа, "Реал" Испания чемпионатида кетма-кет иккинчи ўйинда дуранг ўйнамоқда. Ушбу мавсумда Зиданнинг ротациялари иш бермаяпти негадир. Мадридликлар 3та турдан кейин 5 очкога эга бўлиб туришибди. Эътиборли томони, "Леванте" ҳам 5 очкога эга.

Испания Ла лигаси, 3-тур.
"РЕАЛ" - "ЛЕВАНТЕ" 1:1 (1:1)
9 сентябрь, 16.00, «Сантьяго Бернабеу»
Голлар: 0:1 – 12 Иви Лопес, 1:1 – 36 Васкес.
Реал Мадрид – Касилья, Рамос, Начо, Марсело, Тео, Льоренте (Иско, 62), Кроос, Асенсио, Васкес (Ковачич, 72), Карвахаль, Бензема (Бэйл, 28).
Леванте – Фернандес, Родригес, Постиго, Тоньо, Робер, Кампанья, Лерма, Джейсон, Иван Лопес (Педро Лопес, 20), Алегрия (Боатенг, 55), Иви Лопес (Саму, 68).
Огоҳлантиришлар: Лерма (45), Алегрия (47), Рамос (54), Боатенг (60), Карвахаль (66).
Четлатиш: Марсело (89).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:54, 09.09.2017.
Ўқилди: 12055 марта.
Фикрлар: 63 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.