Испания чемпионатининг 3-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни қабул қилди ва дуранг ўйнади. Учрашувда сўнг мадридликлар бош мураббийи Зайниддин Зидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Натижадан қониқиш ҳосил қилмадим. Энди биринчи ўриндан 4 очко ортда қоляпмиз ва хавотир олишга арзигулик нарсамиз бор.
"Реал" ўйин пайтида тўғри қарор чиқаришни билиши керак. "Леванте"га қарши ўйинда бироз омад етишмади. Ўйиннинг бошланғич қисми ҳамиша муҳим аҳамиятга эга. Бугун эса учрашувнинг дебют қисми муваффақиятсиз чиқди.
Бугун бизга қарши зич ва чуқур ҳимояланган жамоа қарши ўйнади. Бундай жамоаларга қарши ўйинда одатдагидан яхшироқ ўйнаш керак. Биринчи бўлиб гол уришимиз керак эди, аммо ҳисобни "Леванте" очди. Ҳаммадан кўра шу нарса мени хавотирга солади.
Ушбу дуранг туфайли ўзимизни йўқотиб қўйишимиз керак эмас. Кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз лозим. Жамоанинг муаммоси жисмоний ҳолат билан боғлиқ эмас. Асосий муаммо — рақиб дарвозасига йўл топа олмадик.
Таркибдаги ротация? Битта муваффақиятсиз ўйиндан кейин бундан воз кечмайман. Ўзим тўғри деб билган услубда ишлашда давом этаман.
Роналдунинг йўқлиги ва Бенземанинг жароҳати баҳона бўла олмайди. Ихтиёримизда мавжуд футболчилар билан олдимизга қўйилган вазифаларни ҳал қилишимиз керак", – деди Зидан.