Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Олий лига. “Бухоро” – “Динамо” ўйини олдидан қизиқарли маълумотлар

Баҳо:
+ | -

“Бухоро” 16 сентябрь куни Олий лиганинг навбатдаги турида “Динамо”ни қабул қилади.

Самарқанднинг “Динамо” жамоасини 1960 йилда ташкил топганлиги ҳақида маълумотларга эгамиз. Жамоа илгари “Мараканда”, “Афросиёб”, “Самарқанд” номи остида ҳам чемпионатда иштирок этган.

Жамоа тарихидаги “Энг яхши тўпурар” Тимур Искандеров бўлади. Собиқ футболчи 1998 йили биринчи лигада рақиблар дарвозасига 30та (!) тўп киритиб, тўпурар бўлганди. Мухлисларга яхши эсласа керак, ўша мавсумда “Динамо” 2-ўринни қўлга киритганди.

“Динамо”га бу йил Олег Тюлькин устозлик қилаётгани барча яхши маълум бўлса керак. Жамоа таркибида Раду Рогак (Молдовия) ва Аднан Ораховац (Черногория) легионер сифатида ўйнаб келмоқда. Жамоа уй учрашувларини Самарқанддаги “Динамо” номли стадионда ўтказади. Ушбу арена ўз бағрига 13 800 нафар томошабинни сиғдира олади.

Самарқандликлар ўтган турда ўз уйида “Қўқон-1912” билан ўйнаб, нурсиз дуранг қайд этганди.
Жамоа ҳозиргача ўз активига 21 очко ёздириб қўйишга эришди. Турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни эса – 12–ўриндир.

БИРИНЧИ ДАВРАДА “ДИНАМО”НИНГ ҚЎЛИ БАЛАНД КЕЛГАНДИ
Ёдингизда бўлса керак, ушбу жамоаларнинг жорий мавсумдаги илк учрашуви Самарқандда кечганди. Мазкур баҳсда мезбонлар устунликка эришиб, ўз ҳисобига уч очкони ёздириб қўйганди. Кўрамиз, Бухородаги баҳсда кимнинг кўчасида байрам бўлар экан.
15.04.2017. 6 тур.“Динамо” – “Бухоро” - 3:1 (1:0)
Голлар: Ориф Мамаджонов, 21 (1:0), Жавоҳир Қаҳрамонов, 57 (2:0), Баҳриддин Ваҳобов, 64 (2:1), Амиржон Сафаров, 90+3 (3:1).

“БУХОРО” – “ДИНАМО”. ЎЗАРО ЎЙИНЛАРНИНГ УМУМИЙ СТАТИСТИКАСИ
Ўзаро ўйинлар – 43та.“Бухоро”нинг ғалабаси -20та.“Динамо”нинг ғалабаси – 16та.Дуранглар сони- 7та. “Бухоро”нинг урган умумий голлари сони – 58та.“Динамо”нинг урган умумий голлари сони – 56та. “Бухоро”нинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 6:0.“Динамо”нинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 4:1, 3:0. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги очколари сони – 67та.“Динамо”нинг ўзаро ўйинлардаги очколари сони – 55та.

“БУХОРО” – “ДИНАМО” УЧРАШУВИ ҲАКАМЛАРИ МАЪЛУМ
Олий Лига,
21-тур 16 сентябрь, шанба
“Бухоро” – “Динамо”
Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов (Навоий).Қанот ҳакамлари: Равил Шояхметов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент).Захирадаги ҳакам: Фирдавс Норсафаров (Қарши).Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).ЎзПФЛ вакили: Бахтиёр Маметов.“Бухоро” матбуот хизмати.

Манба: pfcbuxoro.com
Киритилди: 19:00, 14.09.2017.
Ўқилди: 4752 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9825]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5676]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3977]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [3007]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2424]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1765]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1679]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1498]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик