Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Ашхободдаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи хилпирай бошлади

Баҳо:
+ | -

Эртага, 17 сентябрь куни Ашхободдаги Олимпия стадионида Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Хабар бериб ўтганимиздек, кеча делегациямизнинг асосий қисми Тошкент-Ашхобод чартер рейси билан Туркманистон пойтахтига етиб бориб, Олимпия шаҳарчасига жойлашган эди. Кечқурун шу ернинг ўзида Ўзбекистон давлат байроғини кўтариш тантанали маросими ўтказилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Акмалжон Кучкаров, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг раиси Рустам Қурбонов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, мусобақа ташкилий қўмитаси вакиллари, спортчилар, мураббийлар ва оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этишди.

Байроқ кўтариш маросимида барча делегация аъзолари иштирок этиб, мадҳиямиз садолари остида Ўзбекистон Давлат байроғи расман тантанали равишда кўтарилди.

Шундан сўнг Олимпия шаҳарчаси мэри, Туркманистон кураши бўйича 2 карра халқаро турнирлар совриндори Даянч Гулдурдиев Осиё ўйинларида делегациямиз раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси ўринбосари Фарход Турдиев билан ўзаро совғалар алмашиб олишди.

Демак, мусобақада иштирок этувчи 64 мамлакат байроқлари орасида кечадан бошлаб музаффар байроғимиз ҳам хилпирай бошлади. Айни пайтда барча спортчиларимизнинг кайфияти баланд, улар кўтаринки руҳ ва катта ишонч билан мусобақаларга тайёргарлик кўрмоқдалар.

Бугундан жиу житсу ва анъанавий кураш бўйича беллашувлар бошланди. Уларда ўзбекистонлик спортчилар ҳам ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда. Қайд этилган натижалар билан кейинги чиқишларимизда батафсил маълумот берамиз.

 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 14:23, 16.09.2017.
Ўқилди: 3727 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7369]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3429]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3124]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2445]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2305]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2247]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2242]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2156]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2135]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1894]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик