Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Хамеснинг рафиқаси «Бавария»га ўтгани учун уни ташлаб кетганмиди?

Баҳо:
+ | -

Германиянинг “Бавария” клуби футболчиси Хамес Родригеснинг рафиқаси Даниэла Оспина куни кеча турмуш ўртоғи билан ажрашди. Оспина хоним бунинг сабаби нимада эканлигини тушунтиришга уринди.
 
Эслатиб ўтамиз, Хамес Родригес асли колумбиялик бўлиб, ёзги трансферлар мавсумида Испаниянинг “Реал” клубидан “Бавария”га ижара футболчиси сифатида бориб қўшилган. Хамеснинг рафиқаси эса у билан бирга Германияга кўчиб ўтишни истамаган.
 
“...Германияга кўчиб ўтишни ўзим истамадим, чунки шахсий бизнесимни Колумбия ва Испанияда олиб боришга ўрганиб қолганман. Лекин Хамес фаолиятини “Бавария”да давом эттиришни истади.
 
Бу эса менга тўғри келмасди. Ажралиш истагини қабул қилиш қийин бўлди, аммо биз буни тўғри қабул қилдик. Ўзаро келишган ҳолда фарзандимиз тарбиясига маъсул бўлишда давом этамиз”, дейди Оспина хоним.
 
Маълумот учун, Даниэла Оспина ва Хамес Родригес бундан 6,5 йил аввал турмуш қуришганди. Ҳозирда улар дўстлик алоқаларини ўрнатишган ва Саломеи исмли қизчасини биргаликда тарбия қилишда давом этишади.
 
Даниэла Оспина айни вақтда ўз юрти Колумбияга қайтган ва у ерда шахсий брендининг ишларини давом эттирмоқда.

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 15:39, 16.09.2017.
Ўқилди: 6901 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.