«Эвертон» устози Роналд Куман АПЛ 5-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини айтди.
«Лукакуга ўринбосар топишнинг иложи йўқ. Ромелу такрибимизда жуда кўп гол урарди. У жамоамизнинг энг яхши футболчиси эди. Бундай футболчининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлганлар жуда кам» - деди Куман.
Эслатиб ўтамиз, Лукаку ёзда "МЮ" таркибига ўтиб кетганди. Унинг ўрнига эса Уэйн Руни қабул қилинди.