Олий лига 21-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Машъал” (2:4) учрашувидан сўнг, дарвозабон Азиз Ашуров ўз фикрларини айтди.
"Бугун биз учун умуман кутилмаган натижа қайд этилди. Очиғи бу натижадан сўнг нимадир дейиш ҳам қийин. Биз майдонга алббата ғалаба қозониш учун тушган эдик. Кутилмаганда ўз хатоларимиз туфайли дарвозамиздан иккита тўп олиб чиққанимиз , футболчиларимизнинг руҳиятига таъсир қилди манимча. Қолаверса бу ўтказиб юборилган голлар мураббийларимиз ўйиндан олдин бизни олдимизга қўйган режаларни ҳам ўзгартириб юборди.
“Машъал” жамоаси биз кутганимиздан ҳам анча яхши ўйин намойиш қилди. Биз яса яратилган вазиятлардан фойдаланишда оқсадик. Бугунги натижада барчамиз айбдормиз.
Футбол бу эҳтиросларга бой спорт тури , ўйин сўнггида бироз эҳтиросларга берилганим учун мухлисларимиздан ҳамда рахбарларимиздан узр сўрайман. Мен Қўқонликман, шаҳрим шаънини қанақадир моддий бойликка алмашмайман. Тўғри ўтказиб юборилган голларда айбим бордир, лекин атайлаб хеч қачон гол ўтказиб юбормайман. Мен ўз шаҳрим, ўз маҳаллам ва ўз оилам шаънини хеч нарсадан устун қўймайман. Биз бу мавсумда ўз майдонимизда иккита ўйинда мағлуб бўлдик. Энди қолган ўйинларда фақат ғалаба қозонишимиз шарт.
Барча мухлисларимизни ҳурмат қиламан. Бугунги ўйинда қилган хатоларимиздан кейинги учрашувларда тўғри хулоса чиқариб, мухлисларимизни албатта ғалабалар билан хурсанд қиламиз деб ваъда бераман" - деди Ашуров.