“Милан” клуби ярим ҳимоячиси Франк Кесси “Удинезе”га (2:1) қарши ўйиндан кейин жамоанинг жароҳатланган аъзоси Андреа Контини эслади.
"Биз бу ғалабани Андреа Контига бағишлаймиз. Жамоа ғалабани истади ва бунга эришди.
Чарчаш – бу яхши ҳолат, Европа лигасида ҳам тўп сурдик. Етакчилар орасида қолиш учун ғалаба қозониш шарт эди. Энди чоршанба куни бўладиган ўйин ҳақида ўйлаймиз", - дейди африкалик футболчи.
20 сентябрь куни “Милан” А серия доирасида СПАЛ жамоасига қарши тўп суради.