Кириш Регистрация

Ўзбек дербиларида кимлар устун? (иккинчи қисм)

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ Ўзбекистон миллий чемпионати доирасида ўтказиладиган ўйинлар, аниқроғи, турли вилоятлар дербилари ва уларда кузатиладиган муросасиз курашлар ҳақида ҳикоя қилишни бошлагандик.

Бугун ушбу мавзуни давом эттирган ҳолда, навбатдаги принципиал қарама-қаршиликлар хусусида сўз юритамиз.

ҚАШҚАДАРЁ ДEРБИЛАРИ

«НАСАФ» - «МАШЪАЛ»

Ўзаро учрашувлар сони: 29та

«Насаф» ғалабаси: 15та

«Машъал» ғалабаси: 8та

Дуранглар: 6та

Урилган голлар сони: «Насаф» - 46; «Машъал» - 27.

«Насаф»нинг энг йирик ғалабаси: 3:0

«Машъал»нинг энг йирик ғалабаси: 4:1

Қашқадарё дербилари футболимиз жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотиши барчага маълум. Хусусан, «Насаф» ҳамда «Машъал» жамоалари ўртасида кечадиган баҳслар аксарият ҳолларда кўпсонли ишқибозлар гувоҳлигида ўтади. Бундай ўйин­ларда ҳар бир клуб майдонга 6 очко илинжида тушади, десак асло муболаға бўлмаса керак. Таъкидлаш керакки, ушбу икки жамоа миллий чемпионатларимизда 29 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Ўйинлардаги устунлик қаршиликлар томонида. «Насаф» футболчилари 15та баҳсда зафар қучишган. «Газчилар» эса 8та ўйинда майдонни бошлари баланд ҳолда тарк этишган. Яна 6та учрашув дуранг билан якунига етган. «Аждарлар» сўнгги йилларда «Машъал»га камдан-кам ўйинларда имкониятни бой беришмоқда. Қарши шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган клуб муборакликларни 2015 йилда ўз майдонида 3:0 ҳисобида енгганди. Мана шу ғалаба «Насаф» учун ушбу қарама-қаршиликда энг йириги бўлиб турибди. «Машъал» эса «аждарлар» устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабасини 2007 йилда қозонган. Ўшанда «газчилар» рақибни 4:1 ҳисобида таслим этишганди.

«ШЎРТАН» - «НАСАФ»

Ўзаро учрашувлар сони: 23та

«Шўртан» ғалабаси: 5та

«Насаф» ғалабаси: 17та

Дуранг: 1та

Урилган голлар сони: «Шўртан» - 24; «Насаф» - 52.

«Шўртан»нинг энг йирик ғалабаси: 3:2

«Насаф»нинг энг йирик ғалабаси: 5:0

Воҳанинг яна бир дербиси «Шўртан» ҳамда «Насаф» ўртасида кечади. Ушбу жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилигида «аждарлар» каттагина устунликка эгалар. Қаршилик футболчилар ўзаро учрашувларнинг 23тасидан 17тасини ўз фойдаларига ҳал этишган. «Шўртан» эса 5 мартагина зафар қучган. Ғузорликлар ушбу рақибни сўнгги бор 2011 йилда мағлуб этишни уддалашганди. Ўшандан буён «Насаф» «Шўртан»га мағлуб бўлмай келмоқда. Қарши жамоаси ғузорликларни йирик ҳисобларда кўп бор мағлуб этган. Энг йирик ғалаба эса 2011 йилда Қаршидаги «Марказий» стадионида қайд этилган. Ўшанда ОФК кубоги-2011 ғолиблиги учун баҳс олиб бораётган «Насаф» миллий чемпионат биринчи даврасида «Шўртан» дарвозасига жавобсиз 5та гол урганди.

«МАШЪАЛ» - «ШЎРТАН» ва ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ ДEРБИСИ

ДАВОМИ

Манба: www.std.uz
Киритилди: 09:26, 19.09.2017.
Ўқилди: 4095 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.