Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

ЎФФ Рустам Бобомуродовни ҳакамликдан четлатди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғи асосида Ҳакамлар ва инспекторлар қўмитасининг навбатдаги мажлиси чақирилиб, унда Рустам Бобомуродовнинг ҳакамлиги юзасидан якуний қарор қабул қилинди.

Шу йилнинг 16 сентябрида Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган “Бухоро” - “Динамо” учрашувини бошқарган Рустам Бобомуродовнинг ҳакамлигини ЎФФ ҳакамлар ва инспектор илмий-услубий таъминоти бўлими кўриб чиқди. Бўлим бошлиғи Арслон Хатамов якунда Рустам Бобомуродовга қониқарсиз 4 балл қўйди.

Ҳакамлар ва инспекторлар бошқармаси бошлиғи Ноил Лутфуллин қўмита йиғилишида сўзга чиқиб Рустам Бобомуродов масаласи бўйича “Ҳакамларнинг тартиб-интизом кодекси” асосида қарор қабул қилишни таклиф қилди. Натижада Олий лиганинг 21-тур ўйинлари доирасида ўтказилган “Бухоро” - “Динамо” ўйинида бир неча жиддий хатоларга йўл қўйган Рустам Бобомуродовнинг хизмат ҳақи юз фоизга камайтирилиб, ҳакамликдан бутунлай четлатилди.

Алоҳида қайд этиш керакки, сўнгги пайтларда ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджоновнинг виртуал қабулхонасига Рустам Бобомуродовнинг масаласи юзасидан қандай қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги мурожаатларнинг оқими кучайган эди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 09:33, 20.09.2017.
Ўқилди: 9685 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.