Кириш Регистрация

Шифокор Дембеленинг соғлиғи ҳақида ахборот берди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" яримҳимоячиси Усмон Дембелени операция қилган шифокорлардан бири Лассе Лемпаинен унинг соғлиғи ҳақида ахборот берди.

"Дембеленинг тизза ости пайлари узилиб кетган. Бу жуда хавфли жароҳат, чунки яхшилаб даволанмаса, у қайтарилиши мумкин.

Операция яхши ўтди, Усмон ҳам ўзини яхши ҳис қилмоқда. У тез орада тикланиш жараёнини бошлайди.

Дембеле йил охирида сафга қайтади. Тахминимизга кўра, у ўша пайтга келиб, ўзининг жисмоний ҳолатини яна тиклаб олади" - деди Лемпаинен Mundo Deportivo хабарида.

Манба: football24.ua
Киритилди: 11:02, 20.09.2017.
Ўқилди: 9455 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.