Британиялик паралимпиадачилар кучсизроқ рақиблар билан беллашиш учун оёқ ва қўлларини кестиргани маълум бўлди.
ВВС журналистлари хабарига кўра, Британия спортчиларининг баъзилари қўл ва оёқсиз рақиблар билан беллашиш мақсадида, жарроҳлик амалиётини ўтаб, фирибгарлик қилган. Натижада, улар енгилроқ рақиблар билан беллашиб, катта устунликка эга бўлган.
Буюк Британия паралимпия терма жамоасининг бир неча аъзоси бундай қаллобликка чидамай, терма жамоа сафида иштирок этишдан очиқчасига бош тортган. Хусусан, Лондон-2012 паралимпиадаси кумуш медали совриндори, енгил атлетикачи Бетани Вудворд ноҳақ йўл билан қўлга киритилган соврин унга керак эмаслигини айтиб, Рио-2016 да иштирок этишдан бош тортган. Ногиронлик аравачасида иштирок этувчи Лиз Мактернан эса қаллоб "ногирон"ларни допинг истеъмол қилувчилар билан тенглаштирган.
BBC журналистлари бу борада ўтказилган суриштирув ишларида қўлга киритилган барча маълумотларни Халқаро паралимпия қўмитасига етказган.