Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Олий лига. "Обод" - "Насаф" (превью)

Баҳо:
+ | -

“Насаф” 22-тур учрашувини Тошкентда “Обод” жамоасига қарши ўтказади.

Ўйин 22 сентябр жума куни соат 16:00да ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади.

Тошкентнинг “Обод” жамоаси 2016 йилдан олий лигада иштирок этмоқда. “Обод” ва “Насаф” жамоалари шу пайтгача 3 марта ўзаро куч синашган. Уларнинг барчасида “Насаф” ғалаба қозонган. Бўлиб ўтган учрашувларда “Обод” жамоаси “Насаф” дарвозасига гол кирита олмаган. Тўплар нисбати 0:5ни ташкил этади, албатта “Насаф” фойдасига.

Мазкур жамоалар ўтган йили дастлаб Қаршида, иккинчи даврада эса Тошкентда ўзаро куч синашишган. Биринчи даврада Қаршида бўлиб ўтган баҳсда Насаф кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Қаршидаги учрашувда ягона голга Илҳом Шомуродов муаллифлик қилган эди. Тошкентда бўлиб ўтган учрашувдаги голларни Фаррух Сайфиев, Фозил Мусаев ва Драган Черан урган.

Жорий чемпионатда ушбу жамоалар дастлаб 7-турда туқнаш келишган. Учрашув Ғузорда бўлиб ўтган. Унда Насаф кичик 1:0 ҳисобида зафар қучган. Учрашувдаги ягона голни Драган Черан киритган эди.

Ўзаро учрашувлар натижалари

01.04.2016. “Насаф” – “Обод” 1:0

12.08.2016. “Обод” – “Насаф” 0:3

22.04.2017. “Насаф” – “Обод” 1:0

Тошкентнинг “Обод” жамоаси 21 учрашувдан сўнг 9 очко тўплаб, турнир жадвалининг сўнгги 16-поғонасини эгаллаб турибди. “Обод” жорий чемпионатда фақат икки марта ғалабага эришди ва уч учрашувда муроса кўчасини танлаган. Қолган учрашувларда мағлубиятга учраган.

“Насаф” эса ўтган 20 учрашувдан сўнг 35 очко тўплаб, турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда.

Жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 21 сентябр жума куни, “Обод” майдонида бўлади. Учрашув соат 15:45да бошланиши белгиланган.

ЎзПФЛ 22-тур
“Обод” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши)
22.09.2017. ТТЙМИ стадиони. 16:00да
Бош ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Набийжон Рўзимов (Тошкент), Султонмурод Улфатов (Тошк.вил.)
Захира ҳаками: Рустам Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Фарход Абдуллаев (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Бахтиёр Маметов.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 10:23, 21.09.2017.
Ўқилди: 3051 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.