"Челси" ҳужумчиси Диего Коста "Атлетико" клубига қайтишга яқин.
Goal хабарига кўра, "матрасчилар" 28 ёшли футболчини 2018 йил ёзида 40 млн еврога харид қилиш шарти билан ижарага олиши мумкин.
Маълумки, айни пайтда "Атлетико"га январ ойигача трансфер тақиқи қўйилган. Унинг муддати тугагач, Коста жамоа сафига келиб қўшилиши мумкин бўлади.