“Челси” клуби ва Испания терма жамоаси аъзоси Диего Коста бугун “Атлетико” жамоасида тиббий кўрикдан ўтади.
AS нашрининг хабарига кўра, Коста трансфери учун мадридликлар “Челси”га 60 млн евро тўлаб беришади.
Шунингдек, 28-ёшли ҳужумчи “Атлетико” таркибида энг кўп маош оладиган футболчига айланиши мумкин.
Маълумот учун, “Челси” бош мураббийи Антонио Конте аввалроқ Диего Костани жамоа машғулотларидан четлатганди.
Коста “Атлетико” таркибида 2010 йилдан бошлаб 2014 йилга қадар тўп сурган.