«Шанхай Шеньхуа» ҳужумчиси Карлос Тевес Хитой футболи ҳақидаги ўз фикрларини билдирди.
У айни дамда дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчисидир. Тевес жамоаси сафида ўйинларга кам тушаётганидан норози.
«Жанубий Америка ва Европада футболни болаликдан ўрганишади, бироқ Хитойда бошқача.
Бу ерликларнинг техникаси жуда ёмон, футболи ҳам бошқача. Хитой футболи 50 йилда ҳам Европага тенглаша олмайди деган фикрдаман», - дейди Тевес.