Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Россияда Аргентина ва Мессидан қандай кароматлар кутиш мумкин?

Баҳо:
+ | -

«Аргентина таркиб жиҳатидан дунёнинг энг кучли термаларидан бири, лекин ўйин бобида жуда бўш» - «Альбиселесте»ни хуш кўрмайдиган, ҳатто Мессининг маҳорати ҳам жамоага ёрдам беролмайди, деган ақида тарафдорларининг фикрлари бу. Хўш, аслида ҳам шундайми?

Россияда Аргентинадан қандай кароматлар кутиш мумкин? Агар у мундиал йўлланмасини қўлга кирита олса, албатта?!

Жамоанинг ЖЧ-2018 саралашидаги нурсиз ўйинлари ва Колумбия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Фаустино Аспирилья ўз интервьюсида Месси жамоадошларини уқувсиз эшаклар галасига қиёслагани мавзунинг нақадар жиддий ва долзарб эканига туртки бўлмоқда. Эҳтимол, Россияда ўтадиган мундиал Мессидек ўта ноёб иқтидор соҳиби жаҳон чемпионига айланиши учун сўнгги имкондир? Леонинг буюк афсоналар сафига кўтарилишига ана шу юксак унвоннинг йўқлиги халал беряпти.

Боз устига, аргентиналик тўпурарнинг муносиб рақобатчиси - Роналду ҳам қачондир жаҳон тожини қўлга киритишига ишониш қийин. Таажжубки, кўпчилик мухлис ва мутахассислар фикрича, Аргентина рисоладагидек таркибга эга, омадсизликнинг асосий сабабчиси эса... Месси экан. Биз бу фикрга қўшилмаймиз. Аргентина ЖЧ-2018да ҳеч нарсага эришолмайди, унга на Месси ва на Сампаоли ёрдам бера олади.

Чунки таркиб жуда заиф, мотивация ва руҳият борасида муаммолар талайгина. Уларни бартараф этишга эса вақт жуда оз қолди. Боиси, гап терма жамоа ҳақида кетмоқда  -  клублардаги каби савияли ўйинчиларни харид қилиш имкнияти йўқ, футболчилар 3-4 ойда бир марта тўпланишади, бир ёки икки учрашувда майдонга тушадилару, ўз клубларига ғойиб бўлишади. Энди кўпчилик наздида кучли деб баҳоланаётган Аргентина терма жамоаси таркибини позициялар бўйича бошқа терма жамоаларга таққослаб кўрайлик.

Дарвозабонлар

Сўнгги чизиқ бобида Аргентина ўзини хотиржам ҳис этиши мумкин. Кутилмаган жароҳатлар юз бермаса, албатта. Ҳозирги пайт «Реал Сосьедад»да ижарада юрган «Ман Сити» посбони Херонимо Рульи, Мексиканинг «Тигрес» клуби дарвозасини қўриқлаётган Науэль Гузман исталган пайт Серхио Ромеро ўрнини тўлдира олади. Асосий посбон эса «МЮ»да «кубоклар мутахассиси» сифатида танилган ва доимий амалиётдан четда бўлсада, спорт формаси талаб даражасида.

Энди етакчи терма жамоалар таркибига қарайлик. Маълум бўлишича улардаги дарвозабонлар маҳорат бобида Ромеродан кам эмаслар, сон жиҳатидан эса устун.

Аргентина: Ромеро, Рульи, Гузман.

Германия: Нойер, Тер Штеген, Трапп, Лено.

Испания: Де Хеа, Касильяс, Рико, Аррисабалага, Рейна.

Франция: Льорис, Манданда, Арсола, Костиль.

Италия: Буффон, Сиригу, Доннарумма, Маркетти, Скуффет.

Бразилия: Алисон, Эдерсон, Вевертон, Диего Алвес.

Кўриб турганингиздек, аргентиналикларда дарвозабонлар сони озроқ. Бу эса танлаш имкониятининг озлиги ва дарвозабонлар ўртасидаги рақобатнинг кучсизлигидан далолат. Хуллас, бу позиция бўйича Аргентина устунлик қилолмайди.

Ҳимоячилар

Қани айтинг-чи, қайси топ-клубда ҳимоя қўрғони вазифасини адо этаётган аргентиналик ўйинчи бор? Отамендидан бошқа ҳеч ким! Маркос Рохо ва Хавьер Маскерано клубдаги мавқеларини бой бериб улгуришди, қандайдир мўъжиза уларни бошлан­ғич таркибга қайтариши мумкин.

Аргентина:  Маскерано, Отаменди, Меркадо,  Фасио, Пинола, Пареха, Куэста, Ронкалья, Фунес Мори.

Бразилия: Тиаго Силва, Маркиньос, Филипе Луис, Марсело, Миранда, Дани Алвеш, Кайо.

Германия: Боатенг, Хуммельс, Киммих, Хектор, Мустафи, Хёведес, Рюдигер, Та, Гинтер, Зюле.

Испания: Рамос, Пике, Альба, Карвахаль, Аспиликуэта, Начо, Монреаль, Бартра, Бельерин, Хуанфран.

Италия: Бонуччи, Кьеллини, Барцальи, Де Шильо, Дармиан, Огбонна, Конти, Астори.

Франция: Умтити, Варин, Косьельни, Кимпембе, Курзава, Сидибе, Динь, Мангала.

Тан олайлик, бошқа жамолардаги ҳимоячилар аргентиналиклардан маҳоратлироқ.

Ярим ҳимоячилар

Сампаолининг фикрича, Маркос Акунья ва Гвидо Писарро каби «буюклар» шундай оғир паллада жамоа­га ёрдалашишлари керак. Очиғи, бу қарор таажжубдан бошқасига ярамайди. Мантиқан олганда, ҳужумкорлик аргентиналикларга хос фазилатдек. Ярим ҳимоя ҳамда ҳужум чизиқлари яшиндек тезкор бўлиши керак. Бироқ амалда  ўртамиёна гулхан ҳарорати ундан юқорироқ.

Аргентина: Ди Мария, Фернандес, Гайтан, Пасторе, Банега, Билья, Краневиттер, Ламела, Паредес, Акунья, Писарро.

Бразилия: Каземиро, Фабиньо, Коутиньо, Виллиан, Фернандиньо, Паулиньо, Ренато Аугусто, Габриэл, Лукас Лима, Лукас Моура.

Германия: Кроос, Озил, Хедира, Дракслер, Жан, Гюндоган, Демирбай, Руди, Горецка, Штиндель.

Испания: Иньеста, Давид Силва, Коке, Бускетс, Фабрегас, Алькантара, Сориано, Сан Хосе, Сауль.

Италия: Верратти, Де Росси, Мотта, Жаккерини, Флоренци, Кандрева, Пароло, Стураро, Бернандески

Франция: Матюиди, Канте, Пог­ба, Лемар, Толиссо, Рабьо, Пайе, Кабай, Коман, Сиссоко, Шнейдерлин.

Кўриб турганингиздек, бу позицияда ҳам Аргентина устун эмас. Италия ҳам бу борада мақтана олмайди. Жамоавий ўйин ва тактика жиҳатидан Аргентинадан кучлироқ, шу сабабли савия ҳам анча юқори.

Ҳужумчилар ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:57, 22.09.2017.
Ўқилди: 4098 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.