Кириш Регистрация
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 2-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона 0-2 Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ 2-0 Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона

"Ашхобод-2017". Ўзбекистон чоракфиналда Вьетнамга қарши ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақанинг "B" гуруҳида 4 ўйинда 7 очко жамғарди ва иккинчи ўринни эгаллади. Бундай ҳолатда Ўзбекистонга "A" гуруҳининг ғолиби тўқнаш келиши керак эди.

"A" гуруҳида Вьетнам ҳамда Туркманистон терма жамоалари бир хил 9 очкодан йиғишди. Ўзаро ўйиндаги ғалаба эвазига Мигел Родриго бошчилигидаги вьетнамликлар пешқадам бўлишди. Шу тариқа, Ўзбекистон чоракфиналда Вьетнамга қарши баҳс олиб боради. Қуйида "Ашхобод-2017" футзал беллашувлари чоракфинал жуфтликлари ва тақвимини келтириб ўтамиз.

"Ашхобод-2017"
Чоракфинал
23.09.2017

11:00. Эрон - Таиланд
13:00. Япония - Иордания
16:00. Афғонистон - Туркманистон
19:00. Вьетнам - Ўзбекистон

Агар Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги терма жамоамиз Вьетнамни мағлуб этса, яримфиналда Япония - Иордания жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 17:18, 22.09.2017.
Ўқилди: 5674 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик