Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг кураш бўйича баҳсларда ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда.
Кеча 81 килограммгача вазн тоифасида полвонимиз Камолиддин Расулов яманлик Муҳаммад Ҳусайн Ал-Жаррахни, яримфиналда туркманистонлик Муҳаммад Темировни мағлубиятга учратди. Финал беллашувида Камолиддин Хитой Тайпейи вакили Та Чун Хуанг устидан 5:0 ҳисобида зафар қучиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, Давлат Абраев ва Кумуш Йўлдошева ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Гавҳар Худойқулова бронза медаль билан тақдирланди.
Оғир атлетикачилар мусобақасида Шаҳзод Худойберганов кумуш, таэквондочилар баҳсида Шуҳрат Салаев бронза медаль соҳиби бўлди.