Ҳужумчи Диего Коста «Атлетико» клубига қайтганидан хурсанд эканини айтди.
«Атлетико» – уйим, шунинг учун ҳам бу ерга қайтдим. Клуб хўжайини Мигел Анхел Хил бу трансфернинг амалга ошиши учун кўп ёрдам берди. Ундан миннатдорман.
Мен жамоанинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшишга тайёрман. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади. Жисмоний ҳолатим яхши, ишончим комил, ёрдамчи мураббий Профе Ортега бу борада менга кўмаклашади. Вазнимни ўлчашдан эмас, унинг машғулотларидан чўчимоқдаман», – деди Коста кулиб.