«Рома» сардори Даниэле Де Росси фаолиятини тугатишга яқин экани ҳақида гапирди.
«Келажак ҳақидаги фикрларим аниқ эмас. Тотти ҳам шундай аҳволга тушган эди: фаолиятини тугатиш ё тугатмаслик тўғрисида иккиланиб қолганди. Натижада, тушкун кайфиятга берилди.
Мен ҳам худди шундай ҳолатга тушиб қолсам керак. Ҳамма нарса мавсум охирида маълум бўлади» - деди Де Росси.