“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 6-турида «Саутгепмтон» (1:0) устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз лиганинг кўп жамоалари қўллайдиган - ҳимояда 5 киши ўйнайдиган тактикани қўлладик.
"Саутгемптон" яхши ўйнашни истади. Пеллегрино тактикани ўзгартирди ва майдонга ҳужумчини ташлади. Ўйин жуда қийин бўлди, бироқ мен ҳақиқатдан ҳам хурсандман.
Лукаку бизга жуда керак. У ўз голини урди ва худди бошқалардек қаттиқ мехнат қилди.
Кўп футболчиларим яхши ўйнай олмаганини сездим. Кўпроқ гол уриш бобида ҳеч нима демадим. Баъзида шундай ўйинлар бўлади. Мухими уч очко олдик", — дейди Моуриньо.