Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Бухоро»нинг 300та ғалаба марраси

Баҳо:
+ | -

7 сентябрь куни 20-тур доирасида «Нефтчи» меҳмони бўлган «Бухоро» клуби ўз тарихида миллий чемпионатимиз олий лигасида 300-ғалабасини нишонлади.

Қадим шаҳар  жамоаси бу борада олий лиганинг 5-иштирокчисидир («Пахтакор», «Нефтчи», «Навбаҳор», ва «Насаф»дан кейин).

Бухороликлар кейинги мавсум стартида 750та ўйин маррасини ҳам забт этишади. Биз эса ҳозирча 300-ғалаба муносабати билан клуб тарихига бирров назар солишни маъқул кўрдик.

*** Ўтган асрнинг 60-йилларида Бухоро вилояти шарафини шу номдаги жамоа ҳимоя қиларди. Кейинчалик клуб «Факел» номи остида 2 мавсум ўйнади. 1989 йилга келиб, Бухорода янги жамоа - «Нурафшон»­га асос солинди. Бухоро футболи тарихидаги энг юқори натижаларни айнан шу клуб қайд этди.

*** «Нурафшон» 1992 йилнинг 28 март куни ўз майдонида Андижоннинг «Наврўз» клубига қарши майдонга тушиб, 2:2 ҳисобига рози бўлди. Бу клубнинг олий лигадаги биринчи ўйини эди. 90-йилларда ҳар томонлама бақувват саналган «Пахтакор» ва «Нефтчи» жамоаларининг мавсум-92дан эътиборан йўлга қў-йилган олий лигада рақибларга ҳеч қандай имконият қолдирмай, ғолибликка эришиши тахмин қилинганди.

Муҳими, «Нурафшон» илк мавсумда бўлғуси чемпионларга етарли ташвиш туғдирган ҳолда, мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллади. Ўшанда бухороликларнинг 3-ўринни қўлга киритишлари учун 1 очко етмаганди.

*** 1995 йилги мавсум «Нурафшон» учун ажойиб бошланди. Кетма-кет ғалаба қозонган жамоанинг чемпионлик курашида фарғоналикларга асосий рақиб бўлиши тайин эди. Аммо 18-тур доирасида Бухорода «Янгиер»га қарши кечган ўйин вилоят футболи учун нафақат ўша мавсум, балки сўнгги 20 йилдаги улкан бурилиш нуқтасига айланди.

Нохуш воқеа сабабини ўрганиб чиққан федерация «Нурафшон»ни чемпионатдан четлатишга қарор қилди ва қолган 12та ўйинда унинг рақибларига 3:0 ҳисобида техник ғалаба ёзилди. Энг қизиғи шуки, кетма-кет 12та ўйинда мағлубиятга маҳкум этилган жамоа якунда 40 очко билан кучли бешликда қолди.

*** «Бухоро» ўз тарихидаги энг ёмон натижаларни 2008 ва 2009 йилларда қайт этди. Уларнинг биринчисида жамоа 16та иштирокчи орасида 15-ўринни банд этди ва регламентга мувофиқ, биринчи лигага равона бўлиши керак эди. Бироқ қуйи дивизионда элита йўлланмасини қўлган киритган жамоалардан бири мусобақада иштирок этишдан бош тортгач, «Бухоро» кучлилар қаторида қолдирилди. Аммо бухороликлар бу имкониятдан фойдаланолмай, 2009 йилги мавсум якунида ўз натижаларини янада пасайтиришди - сўнгги 16-ўрин. Бу сафар «Бухоро»га қандайдир имтиёз берилмади ва у илк марта биринчи лигага тушиб кетди.

300та ғалаба хроникаси

ДАВОМИ

Манба: www.std.uz
Киритилди: 02:19, 24.09.2017.
Ўқилди: 3478 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.