“Челси” бош мураббийи Антонио Конте “Сток Сити”га қаршиучрашув (4:0) дан сўнг жамоа мухлисларининг Альваро Моратага атаб куйлаган қўшиқлари ёқиб тушгани ҳақида гапирди.
Мухлислар: “Альваро, Альваро, сен қуёшли Испаниядан келдинг ва Харри Кейндан яхшироқсан” дея қўшиқ куйлаб жамоаларини қўллаб-қувватлаб туришди.
Аввалроқ, қўшиқда “Тоттенхэм” жамоаси манзилига билдирилган бир қанча салбий сўзлар ҳам бор эди. Аммо “Челси” раҳбарияти мухлислардан бу қўшиқни куйламасликларини сўрашганди.
“Қўшиқ сўзларини алмаштиришгани менга ёқди, мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлашда давом этишсин. Улар бизга қўшимча куч бериб туришди. Албатта, бунинг учун мухлисларга миннатдорчилик билдираман”, — дейди Конте.