Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Барселона» инқирози ортда қолдими?

Баҳо:
+ | -

«Барселона» учун мукаммал мавсум боши давом этади. Эрнесто Валверде жамоаси «Жирона»нинг Ла Лигадаги илк каталон дербисида қўшниларини 3:0 ҳисобида мағлуб этган ўйиндан олдин иккала жамоа мухлислари ҳам Каталониянинг Испаниядан мустақиллиги учун референдум ўтказиш ҳуқуқини ёқлаб чиққан бўлса, ўйиндан кейин «кўк-анорранглилар» 18 очко билан Примерадаги рақибларидан олдинда ажралиб қолди.

Эътиборлиси ғалабанинг катта қисмини «Барселона»га рақиблари олиб келди – дастлабки икки гол автоголдан киритилди: аввал Адай Бенитес Жорди Албанинг зарбасини ўз дарвозасига тўғрилаб юборган бўлса, кейин дарвозабон Горка Ираисос Алейш Видалнинг зарбасидан кейин худди шу ишни бажарди. Учинчи голни эса бу мавсумда унча омади юришмаётган Луис Суарес киритди.

Шунга қарамай, Валверде шогирдлари яна бир самарали ўйин ўтказиб, дарвозалари дахлсизлигини ҳам сақлаб қолди. «Барселона» ҳозиргача Ла Лигада ўтказган олти ўйинида бор-йўғи 2 та гол ўтказиб юборди – бу охирги марта 2001/2002 йилги мавсумда юз берган. Европа кучли бешлик чемпионатларида «Барса»дан кам гол ўтказган ягона жамоа Дортмунднинг «Боруссия»сидир.

Валвердедан ҳозирда сўралиши мумкин бўлган ягона савол – жамоанинг сафарда ўйнай олиш қобилиятидир, зеро у Билбаонинг «Атлетик» жамоасини бошқарганда басклар меҳмонда кўп қийналарди. «Барса» ҳам ушбу мавсумда 24 сентябрьда ўзининг 60 йиллигини нишонлаётган «Камп Ноу»дан ташқарида ўтказаётган ўйинларида унчалик ёрқин кўрнимаётгани ҳам рост.

Бироқ ҳозирча ҳаммаси яхши. «Барса»нинг сафардаги дастлабки ўйинида «Алавес» 2:0 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, ўтган ҳафта «Хетафе» қийинчилик билан 2:1 ҳисобида доғда қолдирилган, энди эса «Жирона» устидан 3:0 ҳисобида ғалабага эришилди. Буларнинг бирортасини яққол устунлик эвазига эришилган ғалаба деб аташ қийин. Аммо фақат ёрқин футбол билангина совринлар ютиб бўлмайди, самарали бўлиш яхшироқ.

Валверденинг жамоаси айнан самарали ўйинлар ўтказмоқда – Примерадаги кетма-кет олтинчи ғалаба «Барселона»ни Европа топ лигаларида хато қилмаётган тўрт жамоанинг бирига айлантириб турибди. Худди шундай натижани Италияда «Ювентус» ва «Наполи», Португалияда эса «Порту» қайд этиб келмоқда.

«Хетафе»дан ўтказиб юборилган гол «Барселона» ушбу ўйинда очкосиз қолиши мумкинлгига ишора қилган эди, бироқ Паулинё ва Денис Суарес урган голлар жамоа мадридликлар устидан иродали ғалабага эришишига ёрдам берганди. Каталонияликлар ўтказиб юборган иккинчи гол эса ҳафта ўртасида «Камп Ноу»да «Эйбар» 6:1 ҳисобида мағлуб этилган ўйинда бўлгани туфайли унчалик аҳамиятли эмас.

Шундай қилиб ёзда Неймарнинг кетиб қолиши ва янги олиб келинган Усмон Дембеленинг жароҳат олишига қарамай «Барселона» ажойиб ҳолатда тургандек кўринмоқда. «Ювентус» устидан 3:0 ҳисобида қозонилган ғалаба эса Чемпионлар Лигасини ҳам кўтаринки кайфиятда бошлашга ёрдам берди.

Бир неча ҳафта олдин трансфер бозоридаги қийинчиликлар, раҳбариятидаги муаммолар, шунингдек Испания Суперкубоги доирасидаги икки ўйинда Мадриднинг «Реал» клубидан жами 5:1 ҳисобидаги мағлубият туфайли «Барселона» инқирозда эканлиги айтилаётганди. Бироқ ҳозир вазият бошқача – кўк-анорранглилар рекордлар ўрнатишда давом этмоқда ва Ла Лигадаги асосий рақиби «Реал»дан 7 очкога илгарилаб кетган.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 20:26, 24.09.2017.
Ўқилди: 7534 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.