Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

123 кун, 26 минг километр

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бордир, ўтган ҳафта жаҳон кубогининг ЖЧ-2018 мезбони - Россия ва бошқа мамлакатлар бўйлаб расмий саёҳатига старт берилди.

Шу муносабат билан «Лужники» аренасида ташкиллаштирилган тадбирда Россия президенти Владимир Путин, шунингдек, ФИФА раҳбари Жанни Инфантино, Бразилия ва Франция миллий жамоалари собиқ ҳужумчилари Бебето ҳамда Давид Трезеге каби таниқли шахслар иштирок этишди.

Табиийки, улар нуфузли совринни узоқ саёҳатга кузатиш асносида ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди.

- Мана, жаҳон чемпионати кубоги мамлакатимиз бўйлаб саёҳатга чиқмоқда. Бу жараён 123 кун ёхуд 26 минг километр йўлни ўз ичига олади. Хуллас, асосий футбол совринини тарихдаги энг узун турнега кузатяпмиз.

Умид қиламанки, бу саёҳат энг қизиқарлиси ҳам бўлади. Ахир ҳудуд бўйича ҳам, табиат, анъана ва маданиятлар хилма-хиллиги масаласида ҳам Россия билан тенглашадиган бирор мамлакат йўқ.

Саёҳатга афсонавий арена - «Лужники»да старт берилаётганида ҳам рамзий маъно бор. Ушбу стадион реконструкциядан кейин томошабоп ўйинлар ва ёрқин ғалабалар тақдим этишидан умидворман.

«Лужники» - бўлажак ЖЧнинг бош стадиони сифатида очилиш ва финал ўйинларини қабул қилади. Мундиал учун танланган барча шаҳарларимизда футболчилар ва мухлисларни шундай гўзал, қулай ва техник жиҳатдан мукаммал ареналар илҳақ кутмоқда.

Йирик халқаро мусобақаларни ташкиллаш борасида улкан тажрибага эга бўлсакда, жаҳон чемпионати тайёргарлигига алоҳида масъулият билан ёндашмоқдамиз. Футбол ҳамиша энг оммавий спорт тури бўлиб келган ва шундайлигича қолади. Барча ёш тоифасида энг кўп мухлис айнан шу ўйинга тегишли эканлиги айни ҳақиқат. Менга фахр бағишлайдиган томони, футбол тараққиётида мамлакатимизнинг ўрни ҳам катта.

Рус диёри миллионлар ўйинини Лев Яшин, Игорь Нетто, Ринат Дасаев ва Никита Симонян каби буюк ижрочилар билан бойитган. Ишончим комил, Россия янги футбол қаҳрамронлари ва янги ғалабаларни ҳам кўради, терма жамоамиз ҳали мухлисларимизни қайта-қайта қувонтиради.

Хусусан, бўлажак ЖЧ футбол тараққиётига қўшимча туртки беришига шубҳам йўқ. Ундан қоладиган мерос - спорт иншооатлари эса кўпмиллионли футбол биродарлиги марказига айланади. Владимир ПУТИН (Россия президенти).

- Менинг хоҳишим жуда оддий. Шунчаки, россияликларга хитоб қилмоқчиман: байрамдан баҳра олинг! Аввалига жаҳон кубоги саёҳатидан, кейин турнирнинг ўзидан. Жаҳон халқларига мурожаатим ҳам шундай: Россияга келинглар ва байрамдан четда қолманглар. «Лужники» стадиони буюк тарихга эга ва буюк келажакни кутяпти. Ушбу арена номи нафақат футбол, балки бутун спорт тарихидан абадий жой олган.

Россия ва Москва бундай ажойиб, гўзал стадион билан ҳар қанча фахрланса арзийди. Унда кўплаб бошқа ареналарда йўқ нарса мавжуд - қувват! Ишончим комил, «Лужники» майдонида ўйнайдиган ҳар қандай футболчининг тиззалари қалтирайди, албатта, беқиёс таассуротдан.

Бир йилдан камроқ вақт қолди, айнан шу ерда жаҳон кубогини янги чемпионга топширамиз. Гап сайёрамиздаги энг нуфузли спорт соврини ҳақида кетаётган экан, уни барчадан устунлигини амалда намойиш этган жамоа вакиларигина бош узра баланд кўтаришга ҳақлилар.

Ҳозирча шу кубокни нафақат Россия, балки бутун жаҳон бўйлаб саёҳатидан завқланиб туринг ва бўлажак мундиал ажойиб дамларни тортиқ этишига шубҳаланманг! Жанни ИНФАНТИНО (ФИФА президенти).

- «Лужники» қойилмақом стадион. ДАВОМИ

Манба: www.std.uz
Киритилди: 01:29, 25.09.2017.
Ўқилди: 3767 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.