«Челси» дарвозабони Тибо Куртуа "Атлетико" клубига ўтиб кетган ҳужумчи Диего Коста ҳақида ўз фикрларини айтди.
«Костани "Челси"да ҳеч ким қадрламади, бу ҳақда ҳар доим гапирганман. Одамлар унинг ҳужумчилик қобилиятига эмас, балки хулқ атворига керагидан кўп эътибор беришди. Диего мен биладиган энг қувноқ инсонлардан бири. Бундан ташқари, у жуда зўр ҳужумчи.
Балки у билан майдонда яна учрашармиз, аммо буни истамаган бўлардим», — деди Куртуа AS хабарида.