Кириш Регистрация

АҚШ спортчилари тиз чўкди, лекин нега?

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафта, жума куни АҚШ президенти Дональд Трамп америка футболи ўйинчиларининг мадҳия пайтида бажараётган норозилик ҳаракатини танқид қилганидан сўнг, барчанинг нигоҳи дам олиш кунлари ўтадиган ўйинларда бўлди. Боиси, футболчи сабот билан яна буни такрорлайдими ё мамлакатда президентининг сиёсий иродаси устунми, бу саволга жавоб топилиши зарур.

Гап шундаки, жаноб Трамп ижтимоий тармоқдаги микроблоги орқали ҳам ирқчиликка "тиззасига чўккан ҳолда мадҳияни тинглаш" тарзида қаршилигини ифодалаётган спортчиларни қоралаб чиққан. Ваҳоланки, якшанбанинг энг биринчи ўйинларидан бирида бу ҳолат яна такрорланди, шунингдек, Жексонвил Жагуар эгаси, бир пайтлар Дональд Трамп сайловолди кампаниясига 1 миллион доллар хайрия қилган Шаҳид Хон ҳам норозилик ҳаракатига қўшилди.

Булар ортидан, машҳур қўшиқчи Стив Вондер, Окленд Атлетлари жамоаси аъзоси Брюс Максвел тиз чўкиши билан ўз норозилигини кимга билдираётгани мавҳум қолмоқда. Эндиликда тиз чўкиш ирқчиликка қаршими ё президентнинг нўноқ гапларига? Нима бўлганда ҳам бу кун АҚШ спортчиларини тиз чўктиргани билан тарихда қолди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 14:38, 25.09.2017.
Ўқилди: 4716 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов "Реал" либосига имзо қўйишдан бош тортди. Бунинг сабаби бор [5662]

Эрон - Ўзбекистон учрашувини ким бошқариб бориши маълум бўлди [5146]

Эрон матбуоти: Ўзбекистон терма жамоаси легионерлари эронлик легионерлардан илгарилаб кетишди [4965]

Эронлик мутахассис Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан Эрон терма жамоасининг ўйинидан хавотирда [4396]

Роналду Хойлунд ўзининг услубида голни нишонлагани ҳақида фикр билдирди (видео) [3235]

Флик бу трансферга қарши [2898]

45 ёшли Пирло жаримадан даҳшатли гол урди (видео) [2683]

Шомуродов тепган пенальтини қайтарган дарвозабонга Ўзбекистон клубларидан таклиф бор [2638]

«Пахтакор» стадионида таъмирлаш ишлари бошланди (видео) [2588]

Ханс-Дитер Флик "Барса" раҳбариятидан пулларни оқилона сарфлаш кераклигини сўрамоқда. Немис Луис Диас трансферини хоҳламаяпти [2370]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz