Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Футбол мухлислари ўқимасин! Ўзбекистон футболининг келажаги борми?

Баҳо:
+1 | -

Сарлавҳага эътибор берманг... Футбол мухлисларининг куйган юрагини яна куйдирмаслик учун “ўқимасин” дедик.
 
Аслида футболга мухлислик қилиш ҳам бир санъат...
 
Агар миллий терма жамоа ғалаба қозонса, нафақат футбол мухлисларининг, балки барча ўзбекистонликларнинг қалби фахр ва ифтихорга тўлиши шубҳасиз!
 
Агар бунинг акси бўлса-чи?
 
Келинг, “Футбол ҳақида ўйлар” деб номланган туркум мақолалар орқали Ўзбекистон футболининг яқин ўтмиши ва келажак истиқболлари ҳақида фикр-мулоҳазалар юритсак...
 
Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши учинчи босқичида керакли очколарни тўплай олмасдан, 2018 йил Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатига чиқиш йўлланмасидан маҳрум бўлди. Жанубий Кореяга қарши ўйинда терма жамоага фақатгина бир гол етишмади.
 
Ҳа, тан олиш керак, ўша маъшум кун Ўзбекистон терма жамоасига бир томондан омад етишмагани, шунингдек, Эроннинг ўз майдонида Сурияга сўнгги дақиқаларда тафовутни топширгани асосий сабаблардан бири бўлди. Бундан ташқари, терма жамоа ўз мухлислари кўз ўнгида сўнгги йиллардаги “кучсиз” деб аталган Жанубий Корея термаси дарвозасига битта гол ура олмади..!
 
Тўғри, терма жамоанинг омадсизликка учраганида бош мураббий Самвел Бабаяннинг нотўғри ўйин услуби танлаганлигини важ қилиб кўрсатиш мумкин. Шу билан бирга, мураббийнинг саралаш босқичи жараёнидаги айрим қайсарликлари — ўлганнинг устига тепган бўлди!
 
Келинг, шу ўринда ортда қолган вазиятга проффесионаларча ёндошайиб, мулоҳаза юритайлик.
 
Биринчидан, Ўзбекистон футболида ТИЗИМ ишдан чиққан!
 
Аслида энг катта хато мана шу. Азиз мухлислар, жумлаларга қўшилмасликка ҳақлисиз...
 
Лекин юқори шароитларга эга бўлган Ўзбекистон футболи аллақачон юқори чўққиларни забт этиш керак эди. Фақат аниқ дастур ва режа асосида иш юритилса, барчаси кутилганидан ҳам аълороқ натижани берарди.
 
Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистонда футбол ўйнаш учун шарт-шароитлар кўнгилдагидек. Мухлислар оқими, замонавий стадионлар деярли барча вилоятларда қад ростлаган.
 
Аммо бир савол бор... Ўша замонавий стадионларда қандай футболчилар тўп суришмоқда? Иқтидорли спортчиларми ёки “шунчаки” спортчиларми?
 
Улар қаердан пайдо бўлиб қолишган? Ҳақиқатда ҳам футболчилар жамоада ўз иқтидорлари таъсирида (!) ўйнаб юришибдими, ёки бошқа “нарсалар” эвазигами?
 
Ўзбекистонда ёш футболчиларни танлаб олиш учун скаутлар қўмитаси тузилганми? ДАВОМИ

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 16:38, 25.09.2017.
Ўқилди: 6621 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.