Англия чемпионатининг 6-турига якун ясалди. Турни якунлаб берувчи баҳсда «Арсенал» ўз майдонида «Вест Бромвич»ни қабул қилди.
"Канонирлар"нинг янги аъзоси Ляказетт иккита гол уришга муваффақ бўлди. Ҳужумчи биринчи бўлимда ўйиндан, иккинчи таймдан пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ушбу ғалабадан кейин "Арсенал" ўз очколарини 10тага етказиб, жадвалда 7-ўринга кўтарилиб олди.
АПЛ, 6-тур
Арсенал – Вест Бромвич 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 20 Ляказетт, 2:0 – 67, пенальти Ляказетт.
Арсенал – Чех, Косьельни, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Эль-Ненни, Жака, Колашинац, Рэмзи (Мэйтленд-Найлз, 90), Санчес (Ўзил, 83), Ляказетт (Жиру, 83).
Вест Бромвич – Фостер, Доусон, Хегази, Эванс, Ньом (Филлипс, 74), Ливермор (Моррисон, 63), Криховяк, Бэрри, Гиббс, Родригес, Робсон-Кану (Рондон, 64).
Огоҳлантиришлар: Эванс (35), Санчес (44), Доусон (49), Крыховяк (56), Ньом (67).