Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

ЎФФга талаб ва таклиф

Баҳо:
+ | -

Ўзбек футболида катта ўзгаришлар кутиляпти. Ҳар ҳолда бизга шундай ваъда беришган.

Агар кўп ҳурматли Ўзбекистон футбол федерациясининг янги раҳбарияти бошлаган ташаббус шунчаки иш бошида ўзини кўрсатиш бўлмаса, яқин вақтлар ичида кўп янгиликлар эшитиб қолишимиз керак.

Шундай ташаббуслардан бири - ЎФФ президентининг виртуал қабулхонаси иш бошлади. Шу билан бирга матбуот учун телеграмда алоҳида гуруҳ ҳам очилдики, мақсад - журналистлар таклифини бевосита ЎФФ президентига етказишдан иборат.

Чунончи, ушбу мақоланинг бир нусхаси ҳам ўша канал орқали юборилади. Юбориш иш эмас, муҳими - манзилга етиб борса бўлгани.

ТАКЛИФ

Аслида буни таклиф эмас, балки «такрорлаш» десак тўғрироқ бўлар эди. Боиси ўзбек футболида бунга қадар айтилган гаплар шу қадар кўпки, қай биридан бошлашни ҳам билмайсан. Таклифларнинг бари аввал ҳам билдирилган, аммо эшитадиган одам бўлмаган. Энди эшитадиган топилган экан, шунчаки, яна бир бор такрорлаб ўтамиз, холос.

Ҳозир кўпчиликнинг эътибори Ўзбекистон терма жамоасига қаратилган ва табиийки, энг аввало, хориждан янги бош мураббий таклиф этилишини истамоқда. Аммо шошилманг, ишонинг, айнан ҳозир бу масала биринчи ўринда тургани эмас. Терма жамоа энди бирор йил дам олади. Унгача хориждан мураббий олиб келиш қочмас. Ҳозир ҳар қанча иш бўлса, олий лигадан ортмайди.

ОЛИЙ ЛИГА

Ўзбекистон чемпионати сўнгги йилларда бироз жонлангандек. Ҳар ҳолда келишилган ўйинлар аввалгидек очиқчасига ўтказилмаяпти ва биз «муросасиз» деб аташга ўрганиб қолган баҳслар сони ошгандек. Аммо «муросали» ўйинлар мутлақо йўқ бўлиб кетдими? Йўқ. Қўлни кўксимизга қўйган ҳолда тан оламиз, охирги икки йилда келишилган ўйинлар балоси дарҳақиқат камайди. Аммо барҳам топмади. Буни Одил Аҳмедов ҳам айтиб ўтган эди. Аҳрол Иноятовга бўлган ҳурматни сақлаган ҳолда тан олиш лозим, Одил - ҳақ.

Аҳрол Иноятов ўтган уч йил давомида ёмон ишламади. Ҳар ҳолда келишилган ўйинларни камайтирди. Аммо йўқ қила олмади. Нима учун? Чунки унинг иш услуби топиш ва жазолаш эмас, балки тарбиялашдан иборат. «Келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси» борини яшириб, йўғини ошириб кўрсатади. Кимдир ноинсофлик қилса, уни жазоламайди. Балки инсофга чақириб, насиҳат қилади. Бу ҳам яхши, албатта. Илгари «шаҳар бедарвоза» вақтида билганини қилганлар ҳозир бироз тортилиб қолган. Аммо «қилиғини қўймаганлар» ҳам талайгина. Хўш, ўзбек футболини «келишувчилик» балосидан қутқариш учун нима қилиш керак?

Жавоб оддий. Келишилган ўйин  аввало, қоидабузарликдир. Шундай экан, унга қонун бузилиши сифатида қарашни ўрганиш керак. Агар биз келишилган ўйин иштирокчиларини қоидабузар сифатида кўрадиган бўлсак, демак жазолашни ҳам ўрганамиз. ЎФФ вице-президентларидан бири ИИВ тизимида фаолият юритади. Демак, «Келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси»нинг иш услубини ҳам ўзгартириш керак.

ҲАКАМЛАР

ДАВОМИ

Манба: www.std.uz
Киритилди: 10:04, 26.09.2017.
Ўқилди: 4026 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.