Афтидан, Неймар ва Кавани ўртасидаги можаро тинчимайдиган кўринади. Гарчи, Алвес зиёфат уюштириб, бу иккала футболчини яраштиришга уринган бўлса-да, гарчи Неймар мазкур зиёфатда Каванидан узр сўраган бўлса-да, бироқ, барибир, уларнинг бир-биридан алами тарқамаган кўринади. Сабаби, яқинда Неймар “ПСЖ” раҳбариятидан Каванининг ўрнига янги ҳужумчи сотиб олишни илтимос қилди.