Кириш Регистрация
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор 3-1 ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Леванте
04/04 18:00 Қизилқум 0-4 Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло 2-1 Кальяри
04/04 19:15 Сурхон 3-1 Бухоро
04/04 19:15 Мальорка 2-1 Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона 0-1 Фиорентина
04/04 21:30 Бетис 0-0 Эспаньол
04/04 23:45 Лацио 1-1 Парма
05/04 00:00 Атлетико 1-2 Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
06/04 15:30 Удинезе - Комо
06/04 18:00 Лечче - Аталанта
06/04 21:00 Ювентус - Женоа
06/04 23:45 Наполи - Милан
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Олим Толибжонов 10 та ўйинга ҳакамликдан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 26 сентябрь куни ЎФФда Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Олий Лига 22-тури доирасидаги “Шўртан” (Ғузор) – “Навбаҳор” (Наманган) учрашувини бошқариб, якунда иши назоратчи Алишер Абдуллаев томонидан қониқарсиз (4,0) баллга баҳоланган Олим Толибжоновнинг ҳакамлиги юзасидан якуний қарор қабул қилинди.

Олим Толибжоновнинг “Шўртан” – “Навбаҳор” (3:3) ўйинидаги ҳакамлиги федерациянинг ҳакамлар ва назоратчилар илмий-услубий таъминоти бўлими томонидан кўриб чиқилди. Бўлим бошлиғи Арслон Хатамов бош ҳакам Олим Толибжоновнинг ишини “қониқарсиз” деб баҳолади. Шу асосда, Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси “Ҳакамларнинг тартиб-интизом кодекси”га биноан Олим Толибжоновни Ўзбекистон Чемпионати, Биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги ўйинлари доирасидаги 10 та ўйинга четлатди. Бундан ташқари, унинг хизмат ҳақи 75 фоизга камайтирилди.

Шу билан бир вақтда, “Шўртан” – “Навбаҳор” беллашувидаги рефери ёрдамчиси Александр Буровнинг баҳосини кўтариб қўйганлиги учун назоратчи ҳакам Алишер Абдуллаев қўмита қарорига кўра Ўзбекистон Чемпионати, Биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги учрашувлари доирасидаги 4 та ўйиндан четлатилди. Абдуллаевнинг хизмат ҳақи 75 фоизга камайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, Олий Лига 21-тури доирасидаги “Бухоро” – “Динамо” учрашувини бошқарган Рустам Бобомуродов қўпол хатоларга йўл қўйгани туфайли умрбод ҳакамликдан четлатилган эди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 17:38, 26.09.2017.
Ўқилди: 6725 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик