Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Владимир Баенко: “Бухоро”га келганимдан афсусланмайман”

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсум миллий чемпионатимизда дебют мавсумини ўтказаётган Владимир Баенко қисқа фурсат ичида “Бухоро”нинг ўйинига мослашиб кетгани таҳсинга лойиқдир.

27 ёшли украиналик легионер хатто жамоасини майдонга сардор сифатида бошлаб тушмоқда. Марказий ҳимоячи ўз вазифасини сидқидилдан бажариш билан бирга, баъзида рақиб дарвозасини ҳам ишғол этиш орқали, ажралиб турибди. Яқинда Баенко билан учрашиб, бир қатор саволларга жавоб олдик.

- Владимир, куни-кеча бўлиб ўтган “Машъал” – “Бухоро” учрашуви ҳақидаги фикрингизни билдириб ўтсангиз.- Ўзингиз ҳам кўрдингиз, ўйин осон бўлмади. Рақибимиз, ўз уйида осонликча таслим бўлмайдиган жамоалардан биридир. Муборакликлар ҳам худди “Бухоро” сингари иккинчи даврада деярли мағлубиятсиз одимламоқда. Шунинг учун бўлса керак, ўйин оғир кечди. Лекин бу - футбол. Дуранг ёки мағлубият бу - Сен харакатдан тўхтадинг дегани эмас. Мақсадга эришиш учун охиригача курашамиз.

- Айтингчи, “Бухоро” сафарда шу куни икки очко йўқотдими ёки бир очко ишладими?

- Ўйин уч хил натижани кўрсатиб турди. Бизда ютиш, дуранг ёки мағлуб бўлиш эхтимоли бор эди. Лекин баҳс якунда дуранг натижа билан тугади. Юқорида айтиб ўтганимдек, “Машъал” билан бўлган учрашув жуда оғир кечди. Шунинг учун юқоридаги саволга жавоб бериш мен учун озгина қийин. Назаримда биз очко йўқотдик. Умуман охирги икки турда “Динамо” ва “Машъал”га қарши баҳсларда биз қимматли очколарни бой бердик. Бироқ шукурки, энг асосийси мағлуб бўлмадик.

- Пенальти белгиланган вазиятга жамоа сардори сифатида қандай муносабатдасиз?

- Ўзиз ҳам агар кузатган бўлсангиз, “Динамо” билан ўз уйимизда ўйнаганимизда бизнинг фойдамизга пеналти беришмади. Ҳа тўғри, ўша вазиятда қўл билан хатолик бўлди. Гарчи ҳимоячи қўли билан ўйнамаган бўлсада, тўп уни қўлига тегди. Бироқ хориж футболида бунақанги вазият учун албатта пенальти белгиланади. Ҳар бир вазиятни ҳакам ҳал қилади. Яъни тўп қўлига тегдими? Пенальти! Улар буни ҳаммасини ҳисобга олишади. Тўп ва ўйинчи орасидаги қанча масофа? Қўлга қанчалик яқин, ёки ёнидан ўтдими? Буларни барини улар кўриб чиқишади. Шунинг учун уларда қандайдир тур хил эпизод бор. Агар “Динамо” билан бўлган учрашувда бош ҳакам ўйинчи қўли билан ўйнамади деса, нима фарқи бор барибир тўп дарвоза томон бордику. Менимча у хоҳлайдими йўқми, тўп қўлни топдими ёки қўл тўпни топдими бу пенальти демакдир. Шунингдек “Машъал” билан бўлган учрашувда ҳам ҳудди шунга ўхшаш вазият юзага келди. Бу 100%!пенальти эди. Бироқ бу оёқ билан бўлди. Ўйинчи тўпни олишга улгурмай оёғидан уришди ва буни кўрган ҳакам вазиятни тўғри баҳолаб 11 метрли нуқтани кўрсатди. Муборакдаги ҳакамнинг иши қоникарли эди у жуда тўғри ишлади. Чунки бу ҳакамлар билан биринчи марта ишламаяпмиз. Очиғини айтсам, менга бу ҳакамларнинг ўз ишини бехато бажариши жуда ёқади. Қолганини назоратчилар ҳал қилади. Ҳар ким ўз вазифасини бажаради.

- “Бухоро”да бу йил илк мавсумингизни ўтказяпсиз. Таассуротларингиз қандай?

- Легионер сифатида шуни айта оламанки, бу ерга келган илк кунларимда “Бухоро” жамоаси ҳақида менда маълумот жуда кам эди. Жамоа ҳақида деярли билмасдим. Албатта, интернет ижтимоий тармоқлари орқали ўқиб, кузатиб борар эдим. Лекин шу кунга қадар бирорта танишим Ўзбекистон футболида ўйнамаган. Бемалол айта оламанки, бу жамоада ўйнаётганимдан афсусда эмасман. Аксинча “Бухоро” жамоаси шахсан менга жуда ёқади. Мураббийимиз ҳам, жамоадошларим ҳам. Бу ерга келганимдан сўнг яхши ва ёмон вазиятлар, турли хил холатлар кўп бўлди. Бир томондан биз биринчи даврада қониқарли даражада иштироқ этдик. Лекин очко жиҳатидан озгина орқада қолдиқ. Ҳеч қиси йўқ, биз барибир буни шундай қолдирмаймиз. Чемпионатни охириги турига қадар курашамиз. Чунки жамоамизнинг ҳар бир ўйинчиси чин юракдан майдонга тушмоқда. Энг аввало ишқибозларни хурсанд этиш учун, Бухоро шарафи учун ва барча Ўзбекистоннинг футбол мухлислари учун ўйнайди. Рақибнинг кучли ёки кучсиз, турнир жадвалида юқори ёки пастда эканлигини умуман аҳамияти йўқ.
Уларни доимо хурмат қиламиз.

- Тан олиш керак, “Бухоро”нинг ижобий натижалари замирида қайсидир маънода ашаддий ишқибозларининг ҳам хиссаси беқиёс бўлмоқда. Фикримизни Сиз ҳам тасдиқласангиз керак?

- Шу кунга қадар олий лигада барча жамоалар билан ўйнадик. Уларнинг ҳар бирини мухлисларини кўрдим. Лекин мактаниш эмас-ку, Бухоро ишқибозларичалик футбол мухлисларини бошқа шахарларда кузатмадим. Чунки бунақанги кўп мингли сонли (17000 – 20000) ишқибозларни фақат Бухорода кўрдим. Уларни шижоатини, жамоа учун ҳар нарсага тайёрлигини кўриб қойил қолдим. Ҳар бир уй ўйинларимизда томошабинларимиз стадион трибунасини деярли тўлдириб ўтириши, ҳар биримизга қўшимча куч бағишламоқда. Ўз навбатида биз ҳам уларни хурсанд этиш мақсадида астойдил ўйнамоқдамиз.

 

 

Манба: pfcbuxoro.com
Киритилди: 10:19, 27.09.2017.
Ўқилди: 3136 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.