“Бавария”га қарши ўйиндан кейин “ПСЖ” ҳужумчиси Неймар жамоадоши Мбаппени мақтади.
“Мбаппе шундай ўйнаяптики, у 30 ёшли футболчидек тасаввур уйғотмоқда. Чунки майдонда нима қилишни жуда яхши билади. Мбаппе билан ўйнаш мен учун жуда аҳамиятли. У рақибларга кўп муаммо туғдира оладиган ва “олтин тўп” учун кураша оладиган футболчи”, деди Неймар.