"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ЕЧЛ доирасида "Спортинг"га (1:0) қарши ўйинда қатнашди.
Аргентиналик футболчи каталонияликлар учун 593-ўйинини ўтказди ва Карлес Пуйольга етиб олиб, 3-ўрингача кўтарилди.
Айни дамда бу рейтингни жамоанинг собиқ аъзоси Хави 767 ўйин билан бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринда эса яна бир хавбек Андрес Иньеста (638) қайд этилган.