Чемпионшипдаги ажойиб ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлишдан ташқари, Европа чемпионлигини ҳам нишонлашга улгурган 17 ёшли Райан Сессеньонни яқинроқ таништириш мақсадида алоҳида мақола тайёрладик.
Агар бу йигитча ҳозир Россияда яшаганида, ЖЧ-2018 ўтказилаётган паллада давлат имтиҳонларини топшираётган бўларди. У май ойида 17 ёшни қаршилади, аммо 16 яшарлигидаёқ довруқ қозонишга улгурганди.
«Фулхэм» асосий таркибида «Лейтон Ориент»га қарши Англия кубоги баҳсида дебютини нишонлади, бир ҳафтадан кейин эса чемпионшипда ҳам майдонга тушиб, «Лидс»нинг ўнг қанотидаги ўйинчиларга тинчлик бермади.
Орадан тўрт кун ўтиб эса катталар футболидаги илк голини «Кардифф» жамоаси дарвозасига йўллади. Авваллари «Фулхэм»нинг ҳеч бир тарбияланувчиси бу қадар тез ривожланишга эришмагани аниқ, зеро Сессеньон тўп киритиш орқали иккита рекордни қайд этганди.
У нафақат чемпионшип, балки Англиядаги бошқа профессионал лигаларда энг ёш гол муаллифига айланганди.
«Райаннинг ҳаракатларини кузатдим. Унда янги Эшли Коулга айланиш учун ҳамма нарса мужассам». «Бу - янги Бэйл», - англиялик экспертлар Райанга худди шундай таъриф беришмоқда.
Сессеньон ўз ўйини билан нафақат АПЛни тарк этганидан сўнг деярли унутилган «Фулхэм»га нисбатан қизиқишни орттирди, балки чемпионшип рейтингининг ошишига сабабчи бўлди.
У бир вақт-лари «ПСЖ»да порлаган Стефан Сессеньонга қариндош. Райаннинг чап қанотда бажараётган иши ҳақиқатан ажабланарли. Ўтган мавсум унинг ҳатто профессионал шартномаси ҳам йўқ эди, шунга қарамай, ҳақиқий етакчиларга хос тарзда тўп сурганди.
Сессеньон универсал футболчи - ҳам ҳимоя, ҳам ҳужумга бирдек улгуради. Бурчак зарбаларини аниқ ижро этади, чап оёғида қойилмақом зарбалар йўллайди. Дриблинги ҳам чаккимас - рақибларини ажойиб тезлиги ва чаққон ҳаракатлари эвазига алдаб ўтади.
Гап мудофаа чизиғи вакили ҳақида кетаётганини унутмаслик лозим. Шундай экан, ҳимоядаги устунликларини ҳам санаб ўтиш мақсадга мувофиқ.
Тўғри, Сессеньон ҳали залларда кўп машғулот ўтамаган, шу боис жисмонан етук эмаслиги тўпни олиб қўйиш чоғида панд беради. Аммо бу камчилигидан асло ўкинмайди, ажойиб «подкат»лар ёрдамида айбини ювишга интилади.
Ахир Райанни терма жамоага чақиришгани бежиз эмас, акс ҳолда Британия матбуотида у ҳақда бу қадар кўп маълумотлар тарқалмасди. Аниқроғи, ДАВОМИ