Шу йилнинг 30 сентябр, шанба куни Бухорода катта футбол байрами.
Шу куни олий лиганинг 23-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Металлург” учрашуви бўлиб ўтади.
Мазкур баҳс қизғин ва томошабоп руҳ остида ўтиши кутилмоқда. Бўлажак ўйин олидан эътиборингизга қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.
БЕКОБОД ЖАМОАСИ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА
Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри жамоаси бўлмиш “Металлург” футбол клубига 1945 йили асос солинган. Жамоанинг номи 1945 йилдан то 1968 йилга қадар “Бекобод” дея юритилган. 1969-1991 йилллар давомида “Цементчи” дея аталган. 1992-1997 йиллар оралиғида эса “Мавданчи” номи берилган. 1998 йилдан то шу кунга қадар эса “Металлург” номи остида чемпионатда иштирок этиб келмоқда.
“Металлург”нинг олий лигадаги иштирокига яқинда 20 йил тўлади.
Жамоанинг олий лигада эгаллаган энг юқори ўрни 5-ўриндир. 2002 йилги мавсумни бекободликлар юқори нотада ўтказганди.
Бош мураббий Рустам Мирсодиқовнинг 2008 йилдан буён “Металлург”ни бошқариб келаётгани таҳсинга лойиқдир. Бир жамоани узоқ вақт бошқариш борасида Рустам Тўхтамуродович ҳозирги кунда олий лига клубларининг мураббийларига яхшигина сабоқ бермоқда.
ЎТТИЗ САККИЗИНЧИ ТЎҚНАШУВ
“Бухоро” ва “Металлург” шу кунгача ўзаро 37 марта тўқнаш келган. Демак эртанги баҳс уларнинг 38-қарама-қаршилигидир. Ўзаро ўйинлар натижасига кўра устунлик бирозгина бекободликлар томонида. Сабаби “Металлург” 17та баҳсда муваффақият қозонган. “Бухоро”нинг эса 16та учрашувда қўли баланд келган. Қолган 4та ўйинда томонлар дурангга имзо чеккан.
Тўплар нисбати бўйича устунлик бухорликлардар. 37та учрашувда 52та гол! “Металлург” эса 51та тўп киритган. “Бухоро”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 4:0га тенг бўлса, “Металлург”да бу борада кўрсаткич, 3:0.
Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 52 очко жамғарган. Бекободликлар эса 55та.
БИРИНЧИ ДАВРАДА “БУХОРО”НИНГ ҚЎЛИ БАЛАНД КЕЛГАНДИ
29.04.2017. 8-тур.
“Металлург” – “Бухоро” - 1:2 (0:1)
Бекобод. “Металлург” стадиони. 1429 томошабин.
Ҳакам: Валентин Коваленко – 9.