“Тоттенхэм” ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Дели Алли ФИФА ташкилоти томонидан Словакияга қарши учрашув (2:1) даги ҳаракати туфайли бир ўйинга четлатилди. Шунингдек, 3,85 минг фунт стерлинг жаримага тортилди.
Эслатиб ўтамиз, Алли Словакияга қарши учрашувда ҳакамга қарата ўрта бармоғини кўрсатганди.
Эндиликда футболчи 5 октябрь куни Словенияга қарши учрашувни ўтказиб юборади, лекин сўнгги турдан ўрин олган Литвага қарши учрашув (8 октябрь) да майдонга туша олиши мумкин.
Кейинчалик футболчи ўрта бармоғини жамоадоши Кайл Уолкерга кўрсатганини айтиб, ундан кечирим сўраганди. Англия (FA) футбол федерацияси ушбу вазиятда Деле Алли ҳақиқатдан ҳам бармоғини Уолкерга кўрсатгани ёзиб олинган видеотасвирни ФИФАга жўнатганди, бироқ футболчи барбир жазога тортилди.