«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала нимани орзу қилаётгани ҳақида гапирди.
«Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш - нафақат менинг, балки "Ювентус"даги барча футболчиларнинг орзуси. Киевдаги финалга бориб, ўтган мавсумдагидан ҳам яхшироқ натижага эришмоқчимиз», – деди Дибала.
Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» ўтган мавсум финалида «Реал»га (1:4) ютқазган эди.