Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Конте: "Сити" ўтган йили ҳам бошида шунақа ўйин кўрсатганди"

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи Антонио Конте Англия премьер-лигасининг 7-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га (30 сентябрь) қарши учрашув борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Сўнгги 21 кун ичида еттита учрашувда майдонга тушдик. Яхши биласиз, «Манчестер Сити» жуда яхши жамоа саналади. Аммо улар ўтган йили ҳам бошида шунақа ўйин кўрсатганди. Бу мавсумда жамоа яхши футболчиларни сотиб олди ва етарича ўсишга эришди. Улар мавсумни жуда яхши бошлашди ва ўзига ишонган ҳолда курашни давом эттирмоқда. Шубҳасиз, биз ҳам жуда диққатли бўлишимиз керак бўлади.

Бизда тайёргарлик кўриш учун атиги бир кун вақт бўлганди ва биз имкони борича тайёргарлик кўрдик. Эртанги учрашувда таркиб танлаш унчалик осон бўлмайди. «Атлетико»га қарши ўйин кўз олдимдан кетмаяпти, унда ҳар бир футболчи ажойиб ўйин намойиш этди. Мен ҳар бир футболчининг жисмоний ҳолатини ўрганиб чиқишим керак, шундан сўнг бир қарорга келаман. «Атлетико» устидан қозонилган ғалаба, ўз кучимизга бўлган ишончни оширди. Бу эса бизни кучли қилади.

Агуэро ҳақида:

"Биринчидан, бундай воқеа юз берганидан афсусдаман ва у ўзини яхши ҳис қиляпти деб умид қиламан. Сен билан бахтсиз воқеа юз бериши ёмон, аммо у билан ҳаммаси жойида деб ўйлайман. Футболчилар - болалар эмас, уларда оила ва фарзандлар бор.

Уларга маъсулият юклашга ўрганиб қолдим ва улар клуб, ўзи ва жамоани ҳисобга олиб оптимал қарор қабул қилишлари керак бўлади. Тўғрисини айтсам, жуда ҳавотир олмайман, чунки футболчилари оптимал қарор қабул қилишларини биламан. Ўзим ҳам футболчи бўлганман ва дам олиш кунида маъсулиятни ҳис қилиш керак" - дейди Конте.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 17:12, 30.09.2017.
Ўқилди: 3599 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.