Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Вадим Абрамов ўз вақтида келишилган ўйинда иштирок этганини тан олди

Баҳо:
+-1 | -

Фаолиятини Фарғонанинг «Нефтчи» футбол клубида олиб бораётган мутахассис Вадим Абрамов ўз вақтида келишилган ўйинда иштирок этган. Бу ҳақда мураббийнинг ўзи «Орият Доно» радиосига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади Tribuna.uz

Келишилган ўйин Вадим Абрамовнинг мураббийлик фаолиятини эндигина бошлаган вақтларига тўғри келади. У «Трактор» футбол клубини бошқараётган бир вақтда, Олий Лигадан тушиб кетиш хавфида турган клуб вакиллари илтимос билан чиққан. Абрамовнинг ишонтириб айтишича, бунда ҳеч қандай пул рол ўйнамаган. Шунчаки, рақиб жамоа нима қилиб бўлса-да элитада қолишни мақсад қилгани учун, илтимос қилишдан бошқа чораси бўлмаган.

"Шундай пайтлар бўлади, ёрдам сўраб келган одамга шунчаки йўқ деёлмайсан. Бу ерда пул ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Агар пул таклиф қилинганида, мен бу илтимосни эшитиб ҳам ўтирмасдим. Рақиб жамоа чемпионлик учун курашаётганида ҳам рад жавобини бериб, охирги кучимиз қолгунича курашган бўлардик.

Олдимга келиб илтимос қилган клуб эса оғир аҳволдаги, лигани тарк этишни истамаётган жамоа эди. Қарорни ёлғиз ўзим чиқармаганман. Барча футболчилар ичида бу илтимосни айтиши кераклигини, масалани фақат улар ҳал қилишини тушунтирганман. Чунки футболчиларга «мана бу ўйинни ютқазиб беришимиз керак», деб ҳеч қачон айта олмасдим" - деди Вадим Абрамов.

Абрамовнинг қайд этишича, масалани чиндан ҳам футболчиларнинг ўзи ҳал қилган ва жамоаси ютқазган. Лигадан эса бутунлай бошқа клуб тушиб кетган. Мураббий бунда гап қайси йилдаги айнан қайси ўйин ҳақида кетаётганига ойдинлик киритмаган.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 20:11, 02.10.2017.
Ўқилди: 11878 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.