«Бавария»нинг бир қатор футболчилари бош мураббий Карло Анчелоттининг машғулотларидан норози бўлган.
Хусусан, Томас Мюллер, Мануэль Нойер, Жером Боатенг ва Арьен Роббен клуб раҳбари Карл-Хайнц Руммениггега италиялик мутахассиснинг машғулотлари жуда суст эканидан шикоят қилган.
Шундан сўнг, Румменигге уларга қўшимча машғулотларни маҳфий ўтказишга рухсат берган. Аммо Анчелотти бундан хабар топиб, машғулотларни тақиқлаб қўйган. Бироқ, футболчилар ўз билганидан қолмай, бошқа жойда тўпланиб, шуғулланишган. Анчелотти бундан ҳам хабардор бўлгач, футболчилар билан муносабати узил-кесил бузилган.
Охир-оқибатда, "Бавария" Анчелоттини истеъфога чиқарган.