ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер Париж жамоасидан кетмай, асосий таркиб учун курашишини айтиб ўтди.
"Рақобат – жуда яхши ҳолат. Бу Неймар ва Мбаппе келишидан олдин ҳам бор эди. Германия термасида ҳам жуда катта рақобат бор. Бунинг ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ", - дейди Юлиан.