"Реал" клуби ҳамда Испания терма жамоаси футболчиси Начо миллий жамоадаги шериги Херард Пикенинг холати борасида гапириб ўтди.
Пике бир неча бора Каталониянинг алоҳида республика бўлиши ва Испания термасидан кетиши борасида гапириб ўтди. Шундан кейин у миллий терма йиғинларига жўнаб кетди. Машғулотларда унга мадридлик мухлислар хуштак чалишди ва Херардга ёмон муносабатда бўлди.
"Мухлисларнинг хуштаг остида машғулот ўтказиш ва ўйнаш жуда ноқулай. Мен ҳақиқий Мадридчи ва испанияликман, Испания термаси ҳамда "Реал"нинг ютуқларидан завқ оламан.
Менга "Сантьяго Бернабеу"да ўйнаш жуда ёқади. Бироқ айни дамда термага ёрдам бериш кераклигини тушуниб турибман", - дейди Начо "Marca" нашрига.