"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес Уругвайдан "Камп Ноу"га ташиф буюрган болаларни саёҳат қилдирди.
Экскурсиядан кейин Суарес болалар билан расмга тушди ҳамда ўз дастхатларини улашди.
Ушбу воқеа ҳақидаги видеони "Твиттер"даги "Warriors of Uruguay" каналидан томоша қилишингиз мумкин.
Суарес "Барселона" таркибида 2014 йилдан буён тўп сурмоқда. Ушбу мавсумда Суарес 4 ўйинда 2 та гол уришга эришди.