"Барселона" ҳамда Испания терма жамоаси футболчиси Андрес Иньеста Каталониядаги ҳолат ҳақида гапирди. 1 октябрь куни у ерда мустақиллик референдуми ўтказилди.
"Мен ҳеч қачон ҳаётдаги қийин сиёсий вазиятларга баҳо бермаганман. Биз айни дамда ҳал қилувчи паллаларда яшаяпмиз. Буни жуда яхши тушуниб турибман.
Ҳозирча биз гаплашиб олишни истаймиз. Бу борадаги ишларга ким жавобгар бўлса, улар билан сухбат қуриш керак.
Биз учун барчасини бажаринг. Ахир тинч замонда яшаш учун хизмат қиляпмиз", - дейди ярим ҳимоячи.