ПСЖ ҳимоячиси Томас Менье жамоада кам ўйин амалиёти олаётганидан жуда ҳафа. У Дани Алвесга рақобатда мағлуб бўлмоқда.
"Мен ҳафаман, чунки жамоанинг барча ўйинларида қатнашишни истайман. Мен Европанинг энг кучли 5 жамоасидан бирида ўйнаяпман. Бизда захирада ўтирган футболчилар ҳам асосий таркиб учун курашади.
Мураббийлар штаби танловда бошини ушлаб қолиши учун барча ишларни қиламан. Майдонда барча кучимни ташлайман ва яхшироқ ўйнашни истайман. Мураббийлар ўтган мавсумда ишлашган ва менинг кучимни билишади", - дейди Менье.
Эслатиб ўтамиз, Менье ўтган 8 турда 4 ўйинда майдонга тушди.